Ортиқхўжаевнинг ўринбосари Наманган шаҳрига ҳоким бўлди

Жамият 5289
image

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. 

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳри ҳокимлигига шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Ғофур Жамолов номзодини таклиф қилди. Депутатлар номзодни маъқулади.

Ғофур Жамолов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1997 йилда Наманган саноат-технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

1997—2009 йиллар давомида Наманган шаҳри ва Наманган вилояти ҳокимликларида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган. 

2009—2020 йилларда Иқтисодиёт вазирлиги бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Уй-жой, коммунал хизмат вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ғофур Жамолов 2020 йилдан то шу кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 187
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×