Ортиқхўжаев Тошкентнинг 5 тумани ҳокимларига ҳайфсан берди

Жамият

image

Кеча, 8 август куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг 5 та тумани ҳокимларига ҳайфсан бериш назарда тутилган фармойишни имзолади. 

Фармойишга (№113-ф) кўра, пандемия даврида аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдирилаётгани ҳамда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани учун қуйидагилар: 

•    Мирзо Улуғбек тумани ҳокими  Шавкат Иргашев;

•    Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев;

•    Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов;

•    Юнусобод тумани ҳокими Раҳмонбек Усмонов;

•    Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайховга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига биноан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Қайд этилишича, шикоятлар ва берилган топшириқлар ижроси сустлигидан келиб чиқиб, 5 туман ҳокимидан тушунтириш хати ҳам олинган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июль куни коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани, эпидемиологик вазиятнинг салбий ўзгаришларига тайёр бўлишни таъминламагани, бу касаллик билан “пастга тушиб” мукаммал шуғулланмагани учун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳайфсан эълон қилинган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайфсан

Баҳолаганлар

362

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг