Ортиқхўжаев тошкентлик таксистларга мурожаат йўллади

Жамият

image

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига биноан 22 мартдан эътиборан 22 мартдан эътиборан пойтахт Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берган эдик. 

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев йўналишсиз таксида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хўжалик субъектларига мурожаат йўллади. Ундай шундай дейилади:

“22 мартдан Тошкент шаҳрида фақат енгил автомобиллар, яъни дезинфекция қилинган йўналишсиз таксиларда йўловчи ташилишига рухсат берилди. 

Шу боис қонуний тарзда мазкур фаолият билан шуғулланувчи  хўжалик субъектлари ўзларига тегишли бўлган автомашиналарни пойтахтдаги 8 та автобус саройида Тошкент шаҳар Санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан ҳеч қандай тўловсиз дезинфекциядан ўтказишлари мумкин. 

Йўловчи ташишга Тошкент шаҳар СЭОМ назоратидан ўтмасдан ва автомашинасини дезинфекциядан ўтказмасдан чиққан ҳайдовчиларга қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.

Шу билан бирга барча такси эгаларидан йўл ҳақини ошириб юбормасдан,  мўътадил ушлаб туриш сўралади.

Шунингдек, барча ҳамшаҳарларимизни пойтахтимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида кўрилаётган барча чораларни қўллаб-қувватлаб, тавсияларни амалга оширишга  якдиллик билан муносабатда бўлишга чорлаб қоламиз”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 41 нафарга етди

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев такси коронавирус

Баҳолаганлар

826

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг