Ортиқхўжаев мактаб битирувчисига Spark совға қилди

Жамият

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон Миллий университети талабалари сафига имтиҳонсиз қабул қилинган Муштарий Раззоқовага SPARK автомобилини совға қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида хабар берилди. 

Жорий йил мактабнинг 11-синфини тамомлаган ва олтин медални қўлга киритган Муштарийбону Раззоқова спортда эришган ютуқлари сабаб ЎзМУнинг Таэквондо факультетига имтиҳонларсиз қабул қилинди. 

19 июнь куни  Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан Муштарий Раззоқовага SPARK автомобили совға қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бу Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёшларга кўрсатаётган илк ҳотамтойлиги эмас. У бундан аввал ҳам шаҳар мактабларига ташрифларида ўқувчиларни ўзига тегишли ARTEL савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган техника воситалари билан сийлаган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Spark

Баҳолаганлар

388

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг