Ортиқхўжаев Бош вазирга ўринбосар бўладими?
Local
−
18 November 2021 16535 1 minute
Хабарингиз бор, бугун, 18 ноябрь куни Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ҳоким ўзгарди. Зойир Мирзаев Тошкент вилоятига, Мурод Азимов Қашқадарё вилоятига ҳоким бўлди.
Бироз олдин маҳаллий ОАВда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Бош вазирги ўринбосар бўлиши ҳақида хабар тарқалди.
Мазкур хабарга ойдинлик киритиш учун Бош вазир Матбуот хизмати ходими Беҳзод Ҳидоятов билан боғланганимизда, у бундай тайинлов ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини маълум қилди.
Қайд этиш керакки, ҳозир Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими вакант ҳисобланади. Бу лавозимда фаолият юритган Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганди.
Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018 йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажариб келяпти.
Аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилиши, унинг ўрнини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28