Орбан Украинанинг НАТОга қўшилишини рад этиб, Путин билан “келишувга” чақирди

Олам

image

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Ғарб Россия Президенти Владимир Путин билан Украина учун янги хавфсизлик архитектураси бўйича “келишув” қилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда у “Fox News” телеканалининг собиқ бошловчиси Такер Карлсонга берган интервьюсида сўз очди.

Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини бузиш ҳаракатлари туфайли танқидга учраган Венгрия раҳбари Москва қўшинларининг сони кўплиги сабабли Украина урушда мағлуб бўлишини айтган.
     
Орбаннинг айтишича, 2014 йилда аннексия қилган Қримнинг Украинага қайтарилиши “бутунлай реал эмас”. Шунингдек, у тинчлик учун энг яхши имконият АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ҳокимиятга қайтиши ва Украинага ҳарбий ёрдамини тўхтатиши бўлишини таъкидлаган.

Орбаннинг интервьюси эълон қилинганидан кўп ўтмай, Украина Бош вазирнинг чиқишларига муносабат билдирди.

“Биз Венгрия ҳақида билмаймиз, лекин Украина ўз ҳудудлари ёки суверенитети билан савдо қилмайди”, деб ёзган Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Олег Николенко Facebook'даги постида.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Путин Орбан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг