БМТ: Пандемия гиёҳванд модда контрабандасини мураккаблаштирди

Олам

image

COVID-19 коронавирусининг тарқалишига йўл қўймаслик учун турли давлатлар томонидан кўрилган чоралар сабаб ноқонуний гиёҳванд модда савдосининг йўналишида ҳам ўзгариш бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятлик бўйича бошқармаси ҳисоботида қайд этилган.

Ҳисоботга кўра, авиаташувлар тўхтаб қолган, қуруқликдаги йўллардан ҳам наркотик ташиш қисқарган ва қийинлашган. Гиёҳванд модда етказиш занжирининг баъзи ҳалқаларида узилиш бўлган ва ҳозирда контрабандачилар муқобил йўллар қидиришни бошлаган.

Синтетик гиёҳванд моддалар асосан авиташувлар орқали олиб келинишини ҳисобга олса, ҳозиргидек вазиятда бу турдаги ноқонуний маҳсулотлар айланмасига жиддий зарар етган.

Кокаиннинг асосий қисми денгиз йўли орқали ташилгани учун пандемия шароитида ҳам Европа портларида йирик миқдордаги шу турдаги гиёҳванд модда юклари аниқланяпти. Героин эса асосан қуруқлик орқали ташилган. Аммо пандемия сабаб уни ҳам денгиз орқали ташиш бошлаган. Ҳинд океанида қўлга олинган героин юклари шундан дарак бермоқда.

Маълумот учун, бугунги кунда дунё бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 3 836 817 нафарни ташкил қиляпти. Уларнинг 265 366 нафари вафот этган ва 1 308 201 нафари соғайган. Айни вақтда 2 263 250 киши коронавирусдан даволаняпти.


Мақола муаллифи

Теглар

контрабанда гиёҳванд модда пандемия

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг