“Омикрон” ўзбекистонликлар кўп борадиган мамлакатга ҳам кириб борди
Олам
−
02 Декабрь 2021
18260Бирлашган Араб Амирликларида коронавируснинг “омикрон” штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда WAM агентлиги мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берган.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги “омикрон” штамми билан биринчи инфекция Африка давлатидан араб давлатларидан бири орқали келган африкалик аёлда қайд этилганини маълум қилди”, дейилган агентлик хабарида.
Маълумот ўрнида, ЖССТ фавқулодда йиғилишдан сўнг Жанубий Африкада аниқланган коронавируснинг янги вариантини ташвишга соладиган деб таснифлашга қарор қилган эди. Янги штамм — B.1.1.529 ЖССТ томонидан юнонча “омикрон” ҳарфи билан номланди.
Янги штамми нафақат Африканинг жанубида, балки Бельгия, Италия, Германия, Швейцария, Канада, Нидерландия, Австралия, Буюк Британия, Саудия Арабистони, АҚШ ва бошқа мамлакатларда ҳам аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар Ўзбекистон янги штамм туфайли Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг билан халқаро авиақатновларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатганди.
LiveБарчаси