“Омикрон” нечта давлатга кириб боргани айтилди
Олам
−
01 Декабрь 2021
11575Янги коронавируснинг “омикрон” штамми ҳозиргача 20 та давлатда аниқланган, жами 226 та инфекция ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда АҚШ Миллий аллергик ва юқумли касалликлар институти директори Энтони Фаучи маълум қилди.
“Кечаги ҳолатга кўра, 18 мамлакатда 205 та тасдиқланган ҳолат қайд этилган. Бугун эрталаб бу рақамлар 20 та давлатда 226 та ҳолатга кўтарилди”, деган у кеча, 30 ноябрь куни.
Фаучининг сўзларига кўра, “бу рақамлар тез ўзгариши кутилмоқда”. Шу билан бирга, унинг аниқлик киритишича, АҚШда ҳалигача “омикрон” штамми билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Тадқиқот
Фаучига кўра, дастлабки маълумотлар ”омикрон” штамми билан касалланганда “ноодатий аломатлар” йўқлигини кўрсатади, аммо янги коронавируснинг ушбу варианти касалликнинг оғир кечишига олиб келиши ёки келмаслиги борасида хулосага келиш қийин.
“Кичик ҳолатларни инобатга олсак, ушбу ўзига хос вариант жиддий касалликка олиб келадими ёки йўқлигини билиш жуда қийин. Жанубий Африкадан олинган баъзи дастлабки маълумотлар ушбу вариант билан боғлиқ ноодатий аломатлар йўқлигини кўрсатса-да, аниқ бирон нарса дейишга ҳали эрта”, деган у.
Маълумот ўрнида, ноябрь ойининг охирида Жанубий Африка олимлари биринчи бўлиб “омикрон” штамми пайдо бўлгани ҳақида хабар берди. Штамм жуда кўп мутацияларга эга, бу эса уни янада юқумли ва вакцина иммунитетини четлаб ўтиш учун яхшироқ мослаштириши мумкин. “Омикрон”нинг тарқалиши туфайли Исроил чет эл фуқаролари учун чегараларини ёпган биринчи давлат бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь