“Omicron”нинг кутилмаган аломати айтилди 

Саломатлик 11707
image

“Omicron”нинг энг характерли аломати — бош оғриғи. Бу ҳақда аллергист-иммунолог Владимир Болибок маълум қилди.  

“Omicron”нинг энг характерли аломати — бу жуда аниқ бош оғриғи ва тўсатдан пайдо бўлган заифлик, куч йўқолиши”, деб тушунтирган у. 

Шифокорнинг таъкидлашича, COVID-19 нинг барча вариантлари учун 70 дан ортиқ аломатлар тавсифланган, шунинг учун патоген турини аниқлаш жуда қийин. 

“Улар турли штаммларда такрорланади. Биринчи — ухань штаммининг “ташриф қоғози” ҳид билишнинг йўқолиши бўлган, бу “дельта”да ҳам кузатилган, лекин камроқ”, деб тушунтирган шифокор. 

Болибок, шунингдек кўп миқдорда “оmicron” штамми аниқланган мамлакатлардаги ҳамкасбларига иқтибос келтирган, улар бу ҳолатда ҳид билишнинг йўқолиши жуда кам учрашини айтишган. 

Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 нинг янги B.1.1.529 варианти илк бор ноябрь ойи ўрталарида Ботсвана ва Жанубий Африкада аниқланган эди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 551
Рейтинг: 3
t
×