“Omicron” дунёнинг аксарият мамлакатларида тарқалиб бўлган – ЖССТ
Олам
−
15 Декабрь 2021
3763Коронавируснинг “omicron” штамми ҳали расман аниқланмаган бўлса ҳам, дунёнинг аксарият мамлакатларида кенг тарқалган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус брифингда маълум қилди.
“Ҳозирги кунга қадар 77 та давлатда “omicron” билан касалланиш ҳолатлари ҳақида хабар берилган ва ҳақиқат шундаки, “omicron” кўплаб мамлакатларда мавжуд бўлиши мумкин, ҳатто у ҳали аниқланмаган бўлса ҳам. “Оmicron” биз бошқа версияларда кузатмаган тезликда тарқалмоқда”, деган у.
Маълумот ўрнида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг ноябрь ойи охиридаги фавқулодда йиғилишдан сўнг, Жанубий Африкада топилган коронавируснинг янги вариантини ташвишга соладиган деб таснифлашга қарор қилди. ЖССТ янги B.1.1.529 штаммни юнонча “omicron” ҳарфи билан номлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь