Омбудсман БМТ экспертларининг Даулетмурат Тажимуратов ҳақидаги баёнотига жавоб берди

Жамият

image

9 ноябрь куни БМТ расмий сайтида “БМТ экспертлари: Ўзбекистон озчиликлар ҳуқуқлари ҳимоячиларини таъқиб қилишни тўхтатиши керак” номли хабар эълон қилинди. Унда мустақил экспертлар Даулетмурат Тажимуратовнинг аҳволидан чуқур хавотирда эканликлари ва қамоқхонада унга нисбатан таҳдид, ҳақорат ва ғайриинсоний муносабатда бўлинаётганини билдирган. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ушбу хабарга муносабат билдирди.

Муносабатда келтирилишича, комиссия аъзолари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги 11-сон тергов ҳибсхонасига ҳам ташриф буюриб, у ерда сақланаётган шахслар шароитларини ўрганган ва Даулетмурат Тажимуратов билан ҳам учрашган. Учрашувда Тажимуратов унга нисбатан тергов ҳаракатлари давомида ва тергов ҳибсхонасида ҳеч қандай қийноқ, босим ёки тазйиқлар бўлмагани, овқатларнинг сифати ва ҳибсхонадаги бошқа шароитлар бўйича ҳеч қандай эътирози йўқлигини айтган.

Шунингдек, Тажимуратов адвокат билан таъминланганини ва у билан учрашишида ҳеч қандай қаршиликлар йўқлигини қўшимча қилиб, оила аъзолари билан ҳам қисқа муддатли учрашув ўтказилаётгани ҳамда посилка ва йўқловлар олаётганини маълум қилган.

"Юқоридаги каби масалалар юзасидан муносабат билдираётган барча мустақил экспертлар, халқаро ташкилотлар ва ОАВдан эълон қилаётган чақирув ва постларини тайёрлашда расмий маълумотлар ва асослантирилган фактларга таянишларини сўраймиз”, дейилади бу ҳақдаги муносабатда.

Эслатиб ўтамиз,  Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳи вакиллари ёпиқ муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари давомида Тажимуратов билан 2023 йилнинг 6 май куни у Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасида сақланганда ва 9 сентябрь куни Навоий вилоятидаги 11-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган пайтида ҳам учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Омбудсман Даулетмурат Тажимуратов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made