Омбудсман БМТ экспертларининг Даулетмурат Тажимуратов ҳақидаги баёнотига жавоб берди
Local
−
11 November 2023 11740 2 minutes
9 ноябрь куни БМТ расмий сайтида “БМТ экспертлари: Ўзбекистон озчиликлар ҳуқуқлари ҳимоячиларини таъқиб қилишни тўхтатиши керак” номли хабар эълон қилинди. Унда мустақил экспертлар Даулетмурат Тажимуратовнинг аҳволидан чуқур хавотирда эканликлари ва қамоқхонада унга нисбатан таҳдид, ҳақорат ва ғайриинсоний муносабатда бўлинаётганини билдирган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ушбу хабарга муносабат билдирди.
Муносабатда келтирилишича, комиссия аъзолари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги 11-сон тергов ҳибсхонасига ҳам ташриф буюриб, у ерда сақланаётган шахслар шароитларини ўрганган ва Даулетмурат Тажимуратов билан ҳам учрашган. Учрашувда Тажимуратов унга нисбатан тергов ҳаракатлари давомида ва тергов ҳибсхонасида ҳеч қандай қийноқ, босим ёки тазйиқлар бўлмагани, овқатларнинг сифати ва ҳибсхонадаги бошқа шароитлар бўйича ҳеч қандай эътирози йўқлигини айтган.
Шунингдек, Тажимуратов адвокат билан таъминланганини ва у билан учрашишида ҳеч қандай қаршиликлар йўқлигини қўшимча қилиб, оила аъзолари билан ҳам қисқа муддатли учрашув ўтказилаётгани ҳамда посилка ва йўқловлар олаётганини маълум қилган.
"Юқоридаги каби масалалар юзасидан муносабат билдираётган барча мустақил экспертлар, халқаро ташкилотлар ва ОАВдан эълон қилаётган чақирув ва постларини тайёрлашда расмий маълумотлар ва асослантирилган фактларга таянишларини сўраймиз”, дейилади бу ҳақдаги муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳи вакиллари ёпиқ муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари давомида Тажимуратов билан 2023 йилнинг 6 май куни у Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасида сақланганда ва 9 сентябрь куни Навоий вилоятидаги 11-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган пайтида ҳам учрашганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September