“Олтин учбурчак” зонасида фоҳишаликка мажбурланган аёллар қутқарилди
Олам
−
21 Февраль
14971“Олтин учбурчак” – Таиланд, Мьянма ва Лаос ҳудудларини ўз ичига олган зонада тутқунликда сақланаётган қозоғистонлик аёллар қутқарилди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
Қайд этилишича, январь ойи охирида Таиланддаги Қозоғистон консулига WhatsApp мессенжери орқали “Олтин учбурчак”да фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган аёл ҳақида хабар келиб тушган. Хабарда аёлни бу "ботқоқлик"дан олиб чиқиш учун ёрдам сўралган эди. Маҳаллий ҳокимият органлари билан олиб борилган ҳаракатлардан сўнг икки нафар Қозоғистон фуқароси меҳнат қуллигида экани маълум бўлган.
“Биз бор кучимизни сарфладик, бир ой музокаралар олиб бордик. Натижада, улар қутқарилиб, ҳозирда Қозоғистонга олиб келиняпти”, дейди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров.
Унинг айтишича, жабрланувчилар Олмаота ва Ақтўбелик қизлардир. Иккаласи ҳам олий маълумотга эга ва бир неча тилда сўзлаша олади. Улар юқори маошли иш қидириб, ушбу давлатга келиб қолишган. Қозоқ аёлларини ишга қабул қилган компаниялар ҳар бири учун 10 минг доллардан тўлов талаб қилган. Агар рад этилса, фоҳишаликка мажбурланиши айтилган. Дипломатларнинг ҳаракатлари туфайли уларни қутқариш учун бир тийин ҳам сарфланмади, дейилади хабарда.
Шу муносабат билан Қозоғистон фуқароларига хорижга саёҳат қилишда барча алоқалар, шартлар, компаниялар ва бўлажак масъулиятни диққат билан ўрганиш тавсия этилган.
“Бу сизнинг тақдирингиз, сизнинг ҳаётингиз. Яхшиямки, сизни соғ-омон қутқариш бахтига муяссар бўлдик. Шунинг учун барча ҳолатларга фақат эҳтиёткорлик билан эътибор қаратиш лозим”, дея огоҳликка чақирди вазирлик вакили.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь