“Олтин тўп”: Йилнинг энг яхши ёш футболчиси совринига номзодлар эълон қилинди
Спорт
−
19:47 606 1 дақиқа
2026 йилги “Олтин тўп” маросими доирасида йилнинг энг яхши ёш таланти совринига номзодлар рўйхати маълум қилинди. Бу ҳақда ташкилот расмий саҳифаси хабар берди.
2026 йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номинацияда қуйидаги 10 нафар футболчи ғолиблик учун кураш олиб боради:
- Керим Алайбегович (Босния ва Герцеговина)
- Айюб Буаадди (Марокаш)
- Пау Кубарси (Испания)
- Ян Диоманде (Кот-д’Ивуар)
- Леннарт Карл (Германия)
- Эли Жуниор Крупи (Франция)
- Ламин Ямаль (Испания)
- Йохан Манзамби (Швейцария)
- Иброҳим Маза (Жазоир)
- Уоррен Заир-Эмери (Франция)
Номзодлар орасида “Барселона” ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямаль, каталонияликларнинг ҳимоячиси Пау Кубарси, шунингдек, “Пари Сен-Жермен” ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери каби ёш юлдузлар бор.
Шунингдек, “Бавария” футболчиси Леннарт Карл, “Реал Мадрид” вакиллари Ян Диоманде ҳамда бошқа истеъдодли футболчилар ҳам соврин учун даъвогарлар сафидан жой олган.
2025 йилги ушбу соврин “Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Дезире Дуэ қўлга киритган эди.
Маълумот учун, 2026 йилги “Олтин тўп” маросими жорий йилнинг 26 октябрь куни Лондонда ўтказилади.
Live
Барчаси