Олтин медаль: Ўзбекистон Осиё ўйинларида Қозоғистондан ўзиб кетди
Спорт
−
08:59 2693 1 дақиқа
Бугун, 26 сентябрь куни Япониянинг Аичи-Нагоя-2026 шаҳарларида ўтказилаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон навбатдаги олтин медални қўлга киритиб, медаллар рейтингида 4-ўринга кўтарилиб олди. Делегация ғазнасига 8-олтинни Шахриёр Маҳкамов қўшиб қўйди.
Турнирнинг байдаркада эшкак эшиш баҳсларида қатнашган Шахриёр Маҳкамов Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Эркаклар ўртасида 500 метр масофага кечган яккалик дастурида ўзбекистонлик спортчи маррага биринчи бўлиб етиб борди.
Шунингдек, байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арина Танатмишева кумуш медални қўлга киритди. 500 метр масофага кечган яккалик дастурида спортчи маррага иккинчи бўлиб етиб борди.
Бундан ташқари, каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Владлен Денисов ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги Ўзбекистон спортчилари ғазнасига галдаги медални тақдим қилди. Микст дастурида иштирок этган спортчилар финишга иккинчи бўлиб етиб борди ва кумуш медални қўлга киритди.
Маълумот учун, айни дамда ўзбекистонлик спортчилар ҳисобида 8 та олтин, 17 та кумуш ва 9 та бронза бор. Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа рейтингида Ўзбекистон 4-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга 25 000 АҚШ доллари миқдорда пул мукофоти берилиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси