Олтин машмашаси. ДХХ фирибгарни қўлга олди
3-саҳифа
−
24 Март 2023
12334Самарқанд вилояти Пахтачи туманида олтин қазиб олиш учун шароит яратиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Департамент ва Давлат Хавсизлик Хизматининг Пахтачи тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро С.Ҳ. бошқа бир фуқаро Ф.Д.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида “Қорақўтон" тоғида олтин қазиб олиши учун шароит яратиб бериши эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси