Тошкент вилоятида майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
 
Қайд этилишича, Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро А.У.га тегишли “Ойбек” МФЙдаги нотурар жой кўздан кечирилиб, хорижий давлат фуқароси Й.С. ва фуқаро Б.Р. ушбу бинода 127 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улагани аниқланган. Мазкур шахслар бу орқали электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,5 млрд сўм миқдорида зарар етказгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти Ромитан туманида давлатга 2,5 миллиард сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланганди.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг