Бухорода давлатга 2,5 млрд зарар етказган майнинг ферма аниқланди
3-саҳифа
−
02 Декабрь 2022
20331Бухоро вилояти Ромитан туманида давлатга 2,5 миллиард сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Компьютер ва техник қурилмаларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари чўл ҳудудда жойлашган бошқа бир МЧЖ биносини ҳамда маҳаллий фермер хўжалигига қарашли дала шийпонини ижарага олган.
У ушбу биноларга майнинг қурилмаларини ўрнатиб, қонунга хилоф равишда юқори кучланишли электр тармоғига уланган.
Текширув давомида жами 9 турдаги 456 дона майнинг қурилмалари ва бошқа бутловчи электр жиҳозлари ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида майнинг ферма томонидан давлатга 2 млрд 530 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида ноқонуний майнинг ферма ишлатаётган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси