“Олтин бутса” эгаси аниқ бўлди

Спорт

image

Кеча, 24 май куни Франция Биринчи лигасининг жорий мавсумидаги сўнгги тур ўйинлари ўтказилди. Чемпионатининг сўнгги турида амалдаги чемпион ПСЖ меҳмонда “Реймс” клубига қарши тўп сурди. Кутилмаганда бу баҳс парижликларнинг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якун топди.

Учрашувда парижликлар форварди Килиан Мбаппе рақиб давозасига бир марта йўл топа олди. Шу тариқа, франциялик футболчи мусобақадаги голлари сонини 33тага етказиб, “Олтин бутса” учун курашда “Барселона” форвардига имкониятни бой бериб қўйди. 

Ўз-ўзидан маълумки, 2018/19 йилги мавсумнинг энг яхши тўпурари “Барселона” сардори Лионель Месси бўлди. У ЛаЛиганинг 34 учрашувида қатнашиб, 36 бора рақиб дарвозасини ишғол этишга эришганди.

Қайд этиш жоизки, 31 ёшли футболчи мазкур совринни 6-маротаба  қўлга киритадиган бўлди.  Месси 2010, 2012, 2013, 2017, 2018-йилларда ҳам “Олтин бутса”га эгалик қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Олтин бутса

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг