Оломон ичидаги Макронга помидор отишди (видео) 

Олам 23624
image

Франция Президенти Эммануэль Макрон бугун, 27 апрель куни Сержи муниципалитетига сафари чоғида помидордан “ўққа тутилди”. Бу ҳақда BFMTV хабар берган.  

Телеканал томонидан эфирга узатилган кадрларда бир нечта помидор катта оломоннинг марказида бўлган Макрон томон учиб келаётгани, шундан сўнг Президент қўриқчиси уни ҳимоя қилиш учун тезда Франция раҳбарининг боши устида соябон очганини кўриш мумкин. 

Франция Президенти бугун Иль-де-Франс вилоятидаги Сержи муниципалитетига сафар қилмоқда. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 24 апрель куни Францияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда Эммануэль Макрон ва Марин Ле Пен президентлик учун курашди. Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, сайловда Макрон 58,54 фоиз, Ле Пен 41,46 фоиз овоз олган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Макроннинг Лион шаҳрига ташрифи чоғида номаълум кимса унга тухумга ўхшаш нарса улоқтирганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 575
Рейтинг: 3.1
t
×