Олмазордаги мактабда ўқувчи синфдошини пичоқлади. Ҳолат яширилмоқда
3-саҳифа
−
13 Ноябрь 2021
13254Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкентнинг Олмазор туманидаги 191-сонли мактабнинг 9-синфида ўқувчи икки бола ўзаро жанжаллашиб, бири бошқасини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбамизнинг маълум қилишича, икки ўқувчи ўртасидаги келишмовчилик мактаб ҳудудида бошланиб, кейинроқ таълим муассасаси ташқарисида давом этган. Пичоқбозлик соат 11:30 лар атрофида юз берган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бироқ орадан икки кун ўтса-да на туман, на шаҳар ички ишлар органлари бу ҳақда маълумот берди. Ўқувчилар ҳамда умуман вояга етмаганлар ўртасидаги шу ва бошқа (жамоатчилик бехабар қолдирилган) жиноятлар болалар жиноятчилиги бўйича статистикага киритилармикин ёки рақамларни чиройли қилиш учун “туя кўрдингми – йўқ” қабилида иш тутилармикин?
Киши эътиборини тортадиган яна бир жиҳат борки, бу ҳам бўлса ўқувчилар ўртасидаги пичоқбозлик мамлакатда жиноятчиликка қарши профилактика куни этиб белгиланган пайшанба куни юз берган. Жанжал вақтига қаралса, ўқувчилар дарсда бўлиши керак эди, бироқ ундай бўлмаган.
LiveБарчаси