Олмазордаги 4 та хонадонда ёнғин бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 5 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган 4 та хонадон ёнғин оқибатида ёниб зарарланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 06:27 да Олмазор  туманидаги Фаробий 4-тор кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари 5 дақиқада да воқеа жойига етиб бориб, 07:12 да ёнғинни қуршаб олган.

Айтилган манзилда ёнғин содир бўлган шахсий хонадонларнинг бирида ёқилғи мойлаш маҳсулоти сақланганлиги тахмин қилинмоқда.

Ёнғин 07:34 ўчирилган. Айтилган манзилда жойлашган шахсий хонадонлар бир-бирига туташ бўлганлиги сабабли ёнғин оқибатида 4 та хонадон ёниб зарарлангани аниқланди.

Ёнғин оқибатида жароҳатланган фуқаролар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 24 май куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган ошхонада ёнғин юзага келганди. Соат 18:40 да Юнусобод туманининг Отчопар кўчасида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар берилган. Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 18:48 да етиб бориб, оловни соат 18:55 да ўчирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Олмазор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг