Олмазорда ичида йўловчилари бўлган “ГАЗель” ёниб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкентнинг Олмазор туманида ичида 8 нафар йўловчиси бўлган “ГАЗель” юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 26 июль куни соат 9:10 ларда Олмазор туманида ичида 8 нафар йўловчи бўлган “ГАЗель” юк машинаси ёниб кетди.  Ёнғин юк машинасининг двигатель қисмида қисқа туташув юзага келгани сабаб содир бўлган.

Маълум қилинишича, “ГАЗель”даги йўловчилар зудлик билан туширилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Олмазор тумани ФВБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Олмазор тумани ГАЗель

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг