Олмаота-Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди

Олам

image

Бугун, 1 мартга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидан ўтган Олмаота-Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.  

Маълум бўлишича, ёнғин электр тармоғидаги қисқа туташув оқибатида содир бўлган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар 29 нафар йўловчи автобусдан тушиб, бошқа машиналарга ўтирган ва воқеа жойини тарк этган.

Ёнғин оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун 9 нафар шахсий таркиб ва техникалар жалб қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Олмаота-Тошкент трассасида 26 машина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

автобус Олмаота-Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made