“Олмаота–Тошкент–Термиз” йўлининг айрим қисмларида ҳаракатланиш чекланди

Жамият

image

Қозоғистонда об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши сабабли  олтита вилоятдаги йўлларда, хусусан “Олмаота-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг айрим қисмларида барча турдаги транспортларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритилди.  Бу ҳақда “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги маълум қилди.

Агентлик маълумотига кўра, Қозоғистоннинг қуйидаги олти вилоятида автомобиллар ҳаракати чекланган:

  • Абай вилояти — умумий узунлиги 177 километр бўлган “Омск-Майкапшагай” автомобиль йўли, Калбатау- Бугаз қишлоқлари;
  • Жамбил вилояти — умумий узунлиги 79 километр бўлган “Олмаота-Тошкент-Термиз” автомобиль йўли, Кенен-Қайнар қишлоқлари. Ҳаракат эски Кордай довони орқали амалга оширилади;
  • Жетису вилояти — умумий узунлиги 100 километр бўлган “Ушарал-Достик” автомобиль йўли. Кўктума станциясидан — Дўстлик станциясигача;
  • Кустанай вилояти — Улитау вилоятида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши муносабати билан умумий узунлиги 83 километр бўлган “Жезказган-Петропавловск” автомобиль йўли. Улитау вилояти чегарасидаги Аркалиқ шаҳригача;
  • Туркистон вилояти - умумий узунлиги 106 километр бўлган “Жиззах-Гагарин-Жетисай-Сариагаш-Жибекжоли” автомобиль йўли – Қизиласкер – Черняевка қишлоқлари. Фақат юк ташиш транспортлари учун.
  • Улитау вилояти - умумий узунлиги 115 километр бўлган “Жезказган-Петропавловск” автомобиль йўли. Улитау қишлоғидан Кустанай вилояти чегарасигача.

Мақола муаллифи

Теглар

чеклов автомобиль йўли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг