Туркия Қора денгизда кемалар қатновини чеклади – “Bloomberg“
Олам
−
08 Август 2024 1 дақиқа
Туркия ҳукумати Қора денгизда тижорий кемалар ҳаракатини чеклади. Бу ҳақда “Bloomberg” манбаларга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Туркия Соҳил хавфсизлиги бош бошқармаси Новороссийск томон йўл олган бир нечта кемага ҳозирча ушбу йўналиш бўйича транзит рухсатномалари берилмаётганини билдирган. Шунингдек, Дарданелл бўғози орқали ўтиш учун бериладиган аризаларни кўриб чиқиш муддати ҳам узайтирилган.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги аввалроқ Россия ва Украинани Қора денгиздаги кескинликни камайтиришга чақирган.
Шунингдек, шу ҳафта Қора денгизда фаолият юритувчи камида 4 та юк ташиш компанияси ҳарбий хавф учун қўшимча тўлов жорий қилган.
Бозор иштирокчилари юкларнинг бир қисми Грузия, Озарбайжон ва Эрон орқали ўтувчи қуруқлик йўналишларига йўналтирилиши мумкинлигини кутмоқда.
Бироқ “Коммерсант” манбасига кўра, Новороссийск асосан Қора денгиз ва Ўрта ер денгизи минтақаларидаги маҳаллий бозорларга хизмат кўрсатади. Ушбу бозорларда Хитойга нисбатан йирик муқобил йўналишлар кам. Шу сабабли юкларнинг катта қисми бошқа йўналишларга кўчирилиши кутилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Қора денгизда Россиянинг Новороссийск портига йўл олган Туркиянинг юк кемасига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь