Олмалиқдаги аёллар ва эркаклар жанжали бўйича жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
15 Февраль 2022 13528 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги ресторанда эркаклар ва аёллар ўртасида юз берган жанжал бўйича жиноят ичи очилди.
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот котиби Бобур Тўлагановга кўра, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 февраль куни соат 21:30 да Олмалиқ шаҳар, “Бирдамлик” МФЙда жойлашган “Марҳамат” ресторанида 2 эркак ва 4 аёл ўртасида жанжал содир бўлганди. Улар ИИБга олиб борилган. Тиббий кўрик хулосасида уларнинг маст ҳолда бўлгани аниқланган.
Воқеа гувоҳлари ва ресторан масъуллари ишга жалб қилинган. Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель