Олмалиқдаги ресторанда эркаклар ва аёллар жанжал уюштирди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида эркаклар ва қизлар ўртасида жанжал юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИББ матбуот котиби ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Унга кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 11 февраль куни соат 21:30 да Олмалиқ шаҳар, “Бирдамлик” МФЙда жойлашган “Марҳамат” ресторанида содир бўлгани аниқланган.

Хабарга асосан шу вақтда воқеа жойига Олмалиқ ИИБ тезкор-тергов гуруҳи етиб борган.

Ўрганишлар давомида, жанжал иштирокчилари 6 нафар (2 нафар эркак, 4 нафар аёл)лар аниқланиб ИИБга олиб борилган. Тиббий кўрик хулосасида уларнинг маст ҳолда бўлгани аниқланган.

Ҳозирда ҳодиса иштирокчиларига суд-тиббий экспертизасидан ўтишлари учун йўлланма берилиб, Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа гувоҳлари ва ресторан масъуллари ишга жалб қилинган. Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

1865

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг