Олмалиқда техника институти ташкил этилади

Жамият

image

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали негизида Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 8 сентябрь куни қабул қилинган “Олмалиқ давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида”ги 279-сонли қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, Олмалиқ филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини институтда давом эттиради ҳамда 2025-2026 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда институт дипломи берилади.

Институтнинг юқори курс талабалари ҳақ тўланадиган амалиётга жалб этилади.

Институтда геология, металлургия ва техникага ихтисослашган илғор муҳандислик мактаби (“ГеоМетТех”) ташкил этилади. Ушбу мактабда таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори талабалар танлов асосида саралаб олинади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади.

“ГеоМетТех” илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларни техник ва технологик жиҳатдан таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида “ToshTech” техника университетини ташкил этилиши ҳақида хбаар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олмалиқ техника институти ГеоМетТех

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг