Олмалиқда 117,5 млнлик металл ўғрилари ушланди
3-саҳифа
−
06 Март 2022
12723Олмалиқда қимматбаҳо металлар ўғрилари қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда қимматбаҳо металл ўғрилари қўлга олинган.
Маълум қилинишича, олмалиқлик Х.Ф “Олмалиқ КМК” АЖнинг бир гуруҳ ишчилари билан жиноий тил бириктирган. У “Олтин ва кумушни афинажлаш цехи”нинг кийим алмаштириш хонасига қимматбаҳо металл – саноат қумларини яшириб қўйгани фош бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушбу ячейканинг пастки қисмида перчаткада жойлаштирилган умумий оғирлиги 4 килограмм 435 грамм саноат маҳсулоти – шлам процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.
Лаборатория таҳлили натижаларига кўра, ушбу саноат қумлари таркибида умумий нархи 117,5 миллион сўмлик 160.5 грамм қимматбаҳо металллар мавжудлиги аниқланган.
Фуқаро Х.Ф Чирчиқ шаҳрида “Олмалиқ КМК” АЖнинг қўриқлаш хизматига бўлиб ўтаётган қабулга қатнашиш учун келган вақтида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.
LiveБарчаси