Олма-отада ҳалок бўлган ва қўлга олинган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди

Local

image

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Олма-ота вилояти Уйғур туманида Ўзбекистон фуқароси ўз ватандошини ўлдиришда айбланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда ҳалок бўлган ва қўлга олинган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси 27 июль куни Олмаота вилояти Уйғур туманида содир бўлган жанжалда Ўзбекистон фуқароси М.К. ўлдирилгани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлаган.

Марҳумнинг жасади қариндошлари ҳамроҳлигида Ватанга жўнатилган.

Мазкур жиноят содир қилишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси У.С. қўлга олинган ва ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Бош консулхона вазиятни назоратда ушлаб турибди.


Rate Count

52

Rating

3

Rate this article

Share with your friends