Олий суддагилар 40 минг долларлик машина минадими?
Жамият
−
20 Февраль
7907Сиз қайси касб эгасисиз ва қандай автомобиль ҳайдайсиз? Ўзбекистондаги амалдорлар, масалан судьялар қандай машина минишини биласизми? Гап шундаки, бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида Олий суд раиси ўринбосарлари ва ОАВ иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда журналистлардан бири Олий судга қарашли автотураргоҳда баҳоси 35-38 минг доллар турадиган 5 та KIA, тахминан 32 минг доллар қийматидаги 3 та Malibu ва 30 минг долларга баҳоланадиган 7 та BYD автомобиллари борлиги ҳамда бу қимматбаҳо автоуловлар судьяларнинг қайси пулига олингани ҳақида сўраб қолди.
Саволдан ўзини йўқотиб қўймаган судьялар эса шундай жавоб берди:
“Биринчидан, хоҳласангиз ҳозир бирга автотураргоҳга чиқамиз. Бетон билан чегара тортилган жой бор. Катта майдон – бу Олий суднинг машиналар тураржойи. 3 та Malibu ва 2 та BYD ни қаердан олдингиз билмадим. Энди бу ерда Халқ таълими [бошқармаси] бор, [атрофда] катта қурилиш бўляпти, [қолаверса] бу тарафда кафе бор. Кўпчилик автотураргоҳга машинасини қўйиб кетади. Кадрлар бошқармамиз бошлиғи ҳам шу ерда. Агар бизда шунақа машинаси борлар бўлса, марҳамат айтсин.
Иккинчидан, ҳамма орзу-ҳавас билан яшайди. Кредитга олган бўлиши ҳам мумкин. Ёки бирон жойда бу мумкин эмас, деган жойи борми? Судьяларнинг ойлиги жуда ҳам яхши. Шунинг учун, бу яхши имконият беряпти. Масалан, судьяларимиз ойлигини йиғиб 10-15 йилга кредитга уй оляпти”, дейди Олий суд раиси ўринбосари Икромжон Муслимов.