Олий суд собиқ ходимини ўлдириб, жасадини “Бўзсув”га ташлаган қотил 19 йилга “кесилди”
3-саҳифа
−
11 Декабрь 2020
13184Аввалроқ, жорий йилнинг 8 август куни Тошкент вилояти Қибрай туманида сафар чамадонидан Олий суд собиқ ходимининг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 11 декабрь куни Жиноят ишлари буйича Тошкент шахар судида мазкур жиноят бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят иши судья А.Жалилов раислигида кўриб чиқилди.
Суд ҳукми билан айбланувчи Равшан Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида Равшан Ҳакимовга тайинланган жазоларни қисман қўшишлик йўли билан узил-кесил 19 (ўн тўққиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди. Жазони ўташ муддати 2020 йил 10 августдан бошлаб ҳисобланади.
Яна бир айбланувчи Аброр Мирзажанов ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 241-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Аброр Мирзажановга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшишлик йўли билан узил-кесил 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони манзил-колониясида ўташлик белгиланди. Жазони ўташ муддати 2020 йил 10 августдан бошлаб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳакимов ўз қурбонини рашк сабаб ўлдиргани айтилганди. Асли касби шифокор бўлган айбдор жабрланувчининг шаръий никоҳида бўлган хотинини яхши кўрган. Айбдор ўзи жиноятини яшириш учун марҳумнинг жасадини чамадонга жойлаб, “Бўзсув” каналига ташлаб юборган.