Олимпиаданинг ўн учинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтинги қандай?
Спорт
−
20 Февраль 3322 1 дақиқа
Кеча, 19 февраль куни 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларининг 13-расмий мусобақа куни якунланди. Кун доирасида спортчилар тўртта спорт тури (шимолий комбинация, конькида учиш, чанғи альпинизми ва фигурали учиш) бўйича бешта медаллар жамланмаси учун курашди.
Кун якунига кўра, Норвегия делегацияси умумий медаль ҳисоби бўйича ишончли тарзда етакчиликни сақлаб қолди. Улар ҳисобида жами 34 та медаль (16 та олтин, 8 та кумуш ва 10 та бронза) бор.
АҚШ делегацияси 27 та медаль (9 та олтин, 12 та кумуш ва 6 та бронза) билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Кучли учликни эса Мезбон Италия жамоаси жами 26 та медаль (9 та олтин, 5 та кумуш ва 12 та бронза) билан якунлади.
Медаллар жамғариш бўйича ТОП-10 талик қуйидагича:
- Норвегия – 16 олтин, 8 кумуш, 10 бронза;
- АҚШ – 9 олтин, 12 кумуш, 6 бронза;
- Италия – 9 олтин, 5 кумуш, 12 бронза;
- Франция – 6 олтин, 8 кумуш, 5 бронза;
- Нидерландия – 6 олтин, 7 кумуш, 3 бронза;
- Швеция – 6 олтин, 6 кумуш, 3 бронза;
- Швейцария – 6 олтин, 4 кумуш, 4 бронза;
- Германия – 5 олтин, 8 кумуш, 8 бронза;
- Австрия – 5 олтин, 8 кумуш, 5 бронза;
- Япония – 5 олтин, 7 кумуш 12 бронза.
Live
Барчаси