Олимпиада ўйинларига 5 та янги спорт тури қўшилди

Спорт

image

Флаг футбол, крикет, лакрос, сквош ва бейсбол/софтбол 2028 йилда Лос-Анжелесда (Калифорния, АҚШ) ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига расман киритилди. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ижроия қўмитасининг тегишли таклифи ташкилотнинг Мумбайдаги сессиясида қўллаб-қувватланди.

ХОҚ Ижроия кенгаши 13 октябрь куни янги спорт турларини киритишни таклиф қилган. Улардан крикет 1900 йил Парижда ўтган Олимпиада ўйинларининг, иккинчиси лакрос 1904 ва 1908 йилги ўйинларнинг ва бейсбол/софтбол эса 1992, 1996, 2000, 2004, 2008 ва 2021 йиллардаги ўйинларнинг бир қисми бўлган эди. 

Флаг футбол, крикет, лакрос, сквош ва бейсбол/софтбол 30 та асосий Олимпиада спорт турларига қўшилади. Агар бу йил Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) баъзи муаммоларни ҳал қилса, бокс ҳам улар сафига қўшилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Лос-Анжелесдаги ўйинлар дастурига 2024 йилда Париж Олимпиадасида дебют қилинадиган брейк киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, Лос-Анжелесда ўтадиган Олимпиада ўйинлари 2028 йилнинг 14-30 июль кунлари бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Россия олимпия қўмитасинининг фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада флаг футбол крикет лакрос бейсбол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг