ХОҚ томонидан Россия олимпия қўмитаси фаолияти тўхтатилди

Олам

image

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Россия олимпия қўмитасини четлатди. Бу ҳақда ХОҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Россия Олимпия қўмитасининг 2023 йил 5 октябрда қабул қилинган Украина Миллий Олимпия қўмитаси юрисдикциясига тааллуқли минтақавий спорт ташкилотларини (масалан, Донецк, Херсон, Луганск ва Запорожьедаги) ўз таркибига киритиш қарори Олимпия Хартиясининг бузилиши ҳисобланади. Чунки у ХОҚ томонидан тан олинган Украина Миллий Олимпия қўмитаси ҳудудий яхлитлигини бузади”, дейилади баёнотда.

Шу муносабат билан Россия олимпия қўмитаси фаолияти “номаълум муддатгача” тўхтатилган.

Маълум қилинишича, энди Россия Олимпия қўмитаси миллий олимпия қўмитаси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга эмас ва Олимпия ҳаракатидан ҳеч қандай маблағ ололмайди.

Шунингдек, Халқаро олимпия қўмитаси 2024 йилги Олимпиада ва 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларида Россия паспортига эга бўлган якка тартибдаги нейтрал спортчиларнинг иштироки тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди.

Россия Федерацияси спорт вазирлиги маълумотига кўра, 2022 йилдан бери 67 нафар россиялик спортчи фуқаролигини ўзгартирган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида Россия ва Беларусь спортчилари иштирок этса, Украина ва 35 давлатдан иборат коалиция мусобақани бойкот қилишга тайёрлигини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқаро олимпия қўмитаси Россия олимпия қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made