2022 йилдан буён фуқаролигини ўзгартирган рус спортчилари сони маълум бўлди
Спорт
−
12 Август 2023
55942022 йилдан бери 67 нафар россиялик спортчи фуқаролигини ўзгартирди. Бу ҳақда Россия Федерацияси спорт вазирлиги маълум қилди.
Манбага кўра, 2022 ва 2023 йилларда фуқаролигини ўзгартирганлардан 47 нафари ёзги олимпия спорт турлари, 8 нафари қишки олимпия спорт турлари ва 12 нафари нодавлат спорт турлари вакиллари ҳисобланди.
2022 йил февралида Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) халқаро федерацияларга Украинадаги вазият туфайли Россия ва беларуслик спортчиларни мусобақаларда иштирок этишини чеклаш бўйича тавсия берди. 2023 йил март ойи охирида ХОҚ Россия ва беларуслик спортчиларга халқаро мусобақаларда фақат нейтрал спортчи сифатида, Украинадаги урушни қўллаб-қувватламаган ҳолда қатнашишни тавсия қилди. Қуролли кучлар ва хавфсизлик органларига алоқадор спортчиларни эса мусобақалардан четлатиш тавсия қилинди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Россия футбол клубларини 2022/23 йилги мавсум клуб мусобақаларидан четлатганди. Футбол бўйича Россия терма жамоаси ҳам 2022/23 йилги мавсум Миллатлар лигасида иштирок этмайди.
LiveБарчаси
26 Ноябрь