Олимпиада чемпиони чорак финалда ўз иштирокини якунлади

Спорт

image
0:00
0:00
download

Токио Олимпиадасининг бокс бўйича -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров ўз юришини чорак финалда якунлади. Зоиров филиппин вакили Карло Паламга қарши рингга кўтарилиб, имкониятни бой берди.

Жангнинг иккинчи раундида Шаҳобиддин Зоиров жароҳат сабабли жангни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Бунга қадар очколар ҳисобига кўра, филиппинлик боксчи устунликка эришаётган эди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Жанг тўхтатилгунга қадар ҳакамларнинг тўрт нафари филиппинлик боксчининг устунлигини қайд этган.

Маълумот ўрнида, Шаҳобиддин Зоиров Рио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган, шунингдек, сўнгги Жаҳон ва Осиё чемпионатининг ғолиби ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Шаҳобиддин Зоиров Токио-2020

Баҳолаганлар

600

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг