Олимпиада бошланмасдан муаммолар бошланди

Спорт

image

Кеча, 4 февраль куни 2026 йилда Италияда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларининг дастлабки мусобақалари бошланди. Спортчилар турнирнинг илк кунларидаёқ айрим ташкилий муаммоларга дуч келишди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Кеча, 4 февраль куни аралаш жуфтликлар ўртасидаги кёрлинг баҳслари бўлиб ўтди. Кун доирасида тўртта параллель учрашув ўтказилди.

Манбага кўра, учрашувларнинг бирида дастлабки дақиқаларда Кортина-д’Ампеззодаги аренада ёритиш тизимида носозлик юзага келиб, чироқлар қисман ўчиб қолган. Шу сабабли ўйинлар вақтинча тўхтатилган. Муаммони бартараф этиш учун тахминан беш дақиқа вақт кетган. Ёритиш тиклангач, баҳслар давом эттирилган.

Маълумот учун, 1-босқич ўйинларида Швеция Жанубий Кореяни 10:3, Канада Чехияни 10:5, Буюк Британия Норвегияни 8:6, Швейцария Эстонияни 9:7 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Милан-Кортина –2026 қишки Олимпиада ўйинларининг расмий очилиш маросими эртага, 6 февраль куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпия ўйинлари учун 4 та йўлланма қўлга киритганлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Италия кёрлинг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг