Олимлар яшаш мумкин бўлган экзосайёра топди

Технология

image

Чилидаги Европа жанубий расадхонаси олимлари Қуёшга нисбатан яқинроқ бўлган юлдуз яқинида Қуёш тизими сайёраларига жуда ўхшаш бир қанча осмон жисмларини топди. Бу ҳақда “Astronomy & Astrophysics” журнали хабар берган. 

L 98-59 юлдузи Ердан 35 ёруғлик йили узоқликда жойлашган, олимлар бу юлдуз атрофида айланадиган бешта сайёрани кашф этган. Тадқиқотга кўра, учта сайёрада сув топилган, юлдузга энг яқин бўлган иккита сайёра тошли ва қурғоқчил экани аниқланган. 

Таъкидланишича, экзопланетлардан бири яшаш учун яроқли бўлиши мумкин, чунки у худди шундай орбитада, ўз юлдузидан мос масофада жойлашган ва сувга эга. Олимларнинг фикрича, сув ушбу экзопланет массасининг 30 фоизини ташкил қилади. 

Бундан ташқари, тадқиқотчилар бешинчи сайёрада сув ва атмосфера мавжудлиги эҳтимолини қайд этган. 

Аввалроқ, космосда тажриба сифатида илк бор қалампир етиштирилиши ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуёш экзопланет

Баҳолаганлар

675

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made