Олимлар одатда кимлар коронавирус қурбони бўлаётганини айтишди

Саломатлик

image
Коронавирус асосан кимларга юқяпти? north_east

Коронавирус асосан кимларга юқяпти?

Хитойлик шифокорлар коронавирус билан касалланган беморларнинг энг заиф гуруҳини аниқладилар. Маълум қилинишича, ушбу гуруҳга кирувчи одамларнинг коронавирусдан вафот этиш эҳтимоли юқорироқ.

Америка пулмонологлар жамияти журналида чоп этилган ҳисоботга кўра, COVID-19 тарқалишининг бошланғич босқичидаги ўлим ҳолатларининг аксарияти сурункали касалликларга чалинган, 50 ёшдан ошган эркак беморларда бўлган. Шунингдек, диабет, юрак-қон томир ёки гипертония касалликлари билан оғриган беморларда ҳам ўлим ҳолати кўп учраган.

Тадқиқот муаллифлари Ухандаги иккита шифохонада 85 та ўлимни ўрганиб чиққандан сўнг, ушбу хулосага келишди. Таъкидланишича, беморларнинг ўртача ёши 65,8 ёшни ташкил этди, уларнинг 72,9% эркаклар ҳисобланади.

Коронавирус пайтида энг кўп учрайдиган аломатлар орасида шифокорлар юқори иситма (85 бемордан 78 тасида кузатилган), нафас қисилиши (60) ва ҳолсизликни (50) аниқлашган. Кейинчалик, ушбу касалликнинг бошқа аломатлари бор эканлиги ҳам маълум қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳозиргача дунёда 1 292 564 нафар одам коронавирус билан касалланган. Беморларнинг 271 013 нафари соғайган, 70 798 нафар бемор эса вафот этган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Тадқиқот

Баҳолаганлар

803

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг