Олимлар “Қиёмат музлиги” остини тадқиқ қилди. Сайёра фалокатга йўлиқиши мумкин
Олам
−
21 Сентябрь
92697Олимлар музёрар кемалар ва сувости роботларидан фойдаланиб, Антарктидадаги Thwaites музликлари шиддат билан эриётганини аниқлади. Унга кўра, бутун дунё океан сатҳи кўтарилиши оқибатида олдини олиб бўлмас ҳалокатга йўлиқиши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, 2018 йилдан бери олимлар гуруҳи “Қиёмат музлиги” деб аталадиган Thwaites’ни ўрганмоқда. Тадқиқотлар давомида йиғилган маълумотлар ушбу мураккаб, доимий ўзгариб турадиган музлик ҳақида энг аниқ тасаввурни беради. 20 сентябрь куни эълон қилинган ҳисоботда олти йиллик ўрганишнинг асосий хулосалари тақдим этилган.
Олимлар музнинг эриши сўнгги асрда жадаллашганини аниқлаган. Айниқса, охирги 30 йил ичида Thwaites музлигининг чекиниши сезиларли даражада тезлашган. Умумий хулосага кўра, Антарктида муз қатлами 200 йил ичида бутунлай қулаши мумкин, бу ҳалокатли оқибатларга олиб келади.
Тадқиқотларга кўра, Thwaites денгиз сатҳини 2 футдан кўпроқ (0.6096 метр) ошириш учун етарли миқдорда сувга эга. Аммо, у Антарктиданинг улкан муз қатламини ушлаб турадиган қўзиқорин каби ҳаракат қилганлиги сабабли, унинг қулаши охир-оқибат денгиз сатҳининг тахминан 10 футга (3.048 метр) кўтарилишига олиб келиши мумкин. Бу Майами ва Лондондан Бангладеш ва Тинч океани оролларигача бўлган қирғоқ шаҳарларини вайрон қилиши мумкин.
Олимлар Флорида штати катталигидаги Thwaites музлиги географияси туфайли заиф эканлигини узоқ вақтдан бери билган. Бироқ, илгари музликнинг орқага чекиниш механизмлари ҳақида нисбатан кам нарса тушунилган. У жойлашган қуруқлик пастга томон қиялашгани сабаб унинг эришига илиқ океан суви ҳам таъсир қилади.
“Антарктида келажакда денгиз сатҳининг кўтарилишини тушуниш ва башорат қилиш учун энг катта ёввойи карта бўлиб қолмоқда", деб ёзади олимлар баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гидрометеорология илмий тадқиқот институти Тошкент вилоятидаги энг катта музлик шиддат билан эриётгани ҳақида хабар берган эди.
LiveБарчаси