Олдимизда оғир кунлар турибди — Ортиқхўжаев ковид марказларида жой қолмаётганини айтди
Жамият
−
17 Июль 2021
10215Кеча, 16 июль куни кечаси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзор туманида жойлашган “Атлас” савдо марказида ташкил этилган ковид марказига борди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳоким Ортиқхўжаев ковид марказига бориб, беморлар ҳолидан хабар олган. Ҳоким
“Ҳаммани вакцина олишини таъминлашимиз керак. Акс ҳолда жой ҳам қолмайди, шифокорлар ҳам кам. Ўзи шифокорлар ҳам чарчади 24 соатлаб ишламоқда. Доктор мен сизларга сабр тилайман. Ҳали олдимизда оғир кунлар турибди. Кундан кунга коронавирусга чалинган беморлар сони ошяпти, вазият ҳам оғирлашиб боряпти. Сизлар бизнинг олдимизда туриб берасизлар”, дейди ҳоким шифокорларга юзланиб.
Маълумотларга кўра, ушбу ковид марказида даволанаётганларнинг 35 фоизини эркаклар, 65 фоизини эса аёллар ташкил қилади.
Қайд этилишича, коронавирусга кўпроқ вакцина олмаганлар чалинмоқда. Вакцина олиб, коронавирусга чалинганлар эса қисқа муддат – 6-7 кунда соғайиб кетишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118881 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 501 кишида коронавирус ва 416 кишида пневмония аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь