Ёмон сигнал: Тошкентда ковид-марказлар қайта очилмоқда
Жамият
−
02 Июль 2021
12770Тошкент шаҳрида жойлашган Давлат хавфсизлик хизматига қарашли “Ёшлик” спорт мажмуасида ковид-марказ қайтадан ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги махсус видео эълон қилди.
Видеода ковид-марказга шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бориб, текширувдан ўтказгани акс этади. Таъкидланишича, марказ 2 июль куни соат 00:00 дан фаолиятини бошлади. Ушбу марказда 60 ўринли реанимация бўлими ҳам ташкил этилган.
“5 июль, душанба кунгача 2070 ўринли 3 та ковид-марказларнинг барчаси очилиши керак”, дейди Тошкент шаҳар ҳокими.
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг таъкидлашича, 5 июль куни “Ўзекспомарказ”да коронавирусга чалинган беморларни қабул қилиш маркази ҳам қайта очилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 декабрь куни Юнусобод туманидаги “Ўзэкспомарказ”нинг 3- ва 4-павилионларидаги саралаш ва тақсимлаш марказига ва “Универсал” спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш марказига коронавирусга чалинган ва унда гумон қилинган беморларни қабул қилиш тўхтатилганди.
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, жорий йилнинг 28 июнь кунидан карантин чекловлари кучайтирилди.
LiveБарчаси