Тошкентда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарор. 2 та тақсимлаш маркази ёпилди

Жамият

image

Тошкентда иккита саралаш ва тақсимлаш маркази ёпилди. Бунга пойтахт коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, Тошкент шаҳрида эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашаётгани инобатга олиниб, коронавирусга чалинган ва гумон қилинган беморларга муолажа узлуксизлигини таъминлаш ва инфекцияга қарши курашга ихтисослашган кучларнинг тарқоқлигига барҳам бериш мақсадида Юнусобод туманидаги “Ўзэкспомарказ”нинг 3- ва 4-павилионларидаги саралаш ва тақсимлаш марказига ва “Универсал” спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш марказига коронавирусга чалинган ва унда гумон қилинган беморларни қабул қилиш тўхтатилган. 

Бу муассасаларда даволанаётган беморлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохоналарига кўчирилади. Ушбу вақтинчалик шифохоналарда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан меҳнат шартномалари тегишли тартибда бекор қилиниб, улар аввалги иш жойларига қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда пандемия хавфи нисбатан камайгани туфайли коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган 159 та тиббиёт муассасасидан фақат 32 таси фаолият юритмоқда.

9 декабрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 74 352 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар 71 609 нафар ёки 97 фоизни ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

саралаш ва тақсимлаш маркази

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар