Оқ уйнинг янги раҳбари коронавирусга қарши иккинчи марта эмланди
Олам
−
12 Январь 2021
3376АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилди. Байден жонли эфир жараёнида эмланган. Эмлаш пайтидаги кадрлар ABC телеканали томонидан эълон қилинган.
Жараёндан сўнг у америкаликларга мурожаат қилиб, уларни ниқоб тақишга ва ижтимоий масофа сақлашга чақирган.
Сайланган Президент, шунингдек, "вакцинани одамларга тезроқ етказиш"ни ўзининг асосий вазифаси деб билишини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, 78 ёшли сиёсатчи биринчи марта 2020 йил 21 декабрь куни Pfizer ва BioNTech компанияларининг вакцинаси билан эмланганди.
АҚШ коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, юқумли касаллик мамлакатнинг 23 млндан кўп аҳолисида аниқланган. Мамлакатда 385 мингдан кўп бемор вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 2020 йилнинг 14 декабрь куни коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь