Оқ уйдаги барча ходимлар ниқобда юриши мажбурий этилди
Олам
−
12 Май 2020
3062Оқ уй ходимларининг аксарияти Америка Президентининг қароргоҳида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун тиббий ниқоблар тақишлари ёки юзларини бошқа шаклда ёпишлари зарур бўлади. Бу ҳақда маъмурият вакилларига таяниб, “The Washington Post” газетаси ёзмоқда.
Нашр берган маълумотларга кўра, тегишли буйруқ бир кун ичида эълон қилинади. Ниқобларни фақат “жамоат жойларида” тақиш керак бўлади. Иш хоналарида бўлганда, ҳимоя воситаларисиз ишлашга изн берилади.
Шу билан бирга, давлат раҳбари Дональд Трамп, аввалгидек ниқобсиз ишлашда давом этиш эҳтимоли юқори, дея қўшимча қилган манбалар.
Аввалроқ, АҚШ вице-президенти АҚШ вице-президенти Майк Пенс, унинг вакилида COVID-19 аниқлаганидан сўнг, ўзини ўзи изоляция қилишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда 1 385 834 нафар одам коронавирусга чалинди. 81 795 бемор ҳаёт билан видолашган бўлса, 262 225 нафари соғайишга муваффақ бўлди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023