Оқ уй Ғазони яшаш учун яроқсиз деб атади

Олам

image

Америка маъмуриятининг фикрича, Ғазо сектори яшаш учун яроқсиз ҳудуд ҳисобланади. Бу ҳақда кеча, 11 июнь куни Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт журналистлар билан матбуот анжуманида гапирди.

“Президент ҳозирда Ғазодаги вазият ниҳоятда аянчли эканини ҳисобга оляпти. У минтақадаги ҳолатни реал баҳолайди. Очиғи, Ғазо яшаш учун яроқсиз жой. Уни ҳамкорларимиз ёрдамида тиклаш лозим ва Президент айнан шуни истайди”, дейди у.

Ливитт, шунингдек, ҳозирги энг устувор вазифа “бу можаронинг имкон қадар тезроқ тугатилиши” эканини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Трамп Оқ уйга қайтгач илк расмий учрашувни ўтказган эди. Вашингтонда ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Трамп АҚШ Ғазо секторини эгаллашга ва у ерда иқтисодий тараққиёт учун имкониятлар яратишга тайёр эканини айтганди. 

Мутаххасислар Трампнинг Ғазо устидан “назоратни қўлга олиш” ва фаластинликларни у ердан кўчириш таклифи унинг Яқин Шарқ бўйича умумий стратегиясининг бир қисми бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда. Бироқ бу таклиф Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги нозик ўт очишни тўхтатиш режимини барбод қилиши, шунингдек, Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш умидларини йўққа чиқариши мумкин.

Кейинчалик Трамп АҚШга Ғазо устидан назоратни “сотиб олиш”нинг ҳожати бўлмаслигини, аммо барибир назорат уларнинг қўлига ўтишини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Оқ уй Ғазо ҲАМАС Кэролайн Ливитт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг