Нетаньяху Оқ уйда. Трамп эса яна ғазоликларни кўчиришни таклиф қилди (видео)

Олам

image
Трамп Ғазони “тозаламоқчи”. Бу Яқин Шарқ учун нимани англатади? north_east

Трамп Ғазони “тозаламоқчи”. Бу Яқин Шарқ учун нимани англатади?

АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 4 февраль куни Оқ уйда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни қабул қилиб, Ғазо аҳолисининг келажаги ҳақида бир қатор баёнотлар берди.

Нетаньяху билан музокаралар олдидан журналистларга берган интервьюсида Трамп фаластинликларни Ғазодан зўравонликдан қўрқмасдан яшашлари мумкин бўлган жойларга доимий равишда кўчириш ғоясини қўллаб-қувватлашини айтди.

Биньямин Нетаньяхуни Оқ уйда кутиб олган Трамп ўзи ва унинг жамоаси Ғазо аҳолисини жойлаштириш имкониятларини  Иордания, Миср ва минтақадаги бошқа давлатлар билан қайта муҳокама қилаётганини айтди. У “одамларни бахтли яшашлари мумкин бўлган, отиб ташланмайдиган ва ўлдирилмайдиган яхши уйларга доимий равишда жойлаштириш” бўйича келишувга эришмоқчи эканлигини таъкидлади.

“Мен Ғазога бошқалардан кўра фарқли ёндашаман. Ўйлайманки, уларга яхши, янги, гўзал ер участкаси бериш, уни ўзлаштиришга маблағ сарфламоқчи бўлган одамларни топиш, уни яшаш учун қулай қилиш керак”, деди Трамп.

Фаластин ва араб етакчиларининг унинг таклифига муносабати ҳақидаги саволга Трамп: “Улар [фаластинликлар] қандай қилиб у ерда қолишни хоҳлашларини билмайман”, деб жавоб берди. Кейинчалик у қўшимча қилди: 

“Улар Ғазога қайтишни хоҳламайдилар”.

АҚШ Президентининг фаластинликлар Ғазодан фақат “муқобил йўқлиги” сабабли тарк этмаётганини айтганидан сўнг, ҲАМАСнинг юқори мартабали мулозими Самми Абу Зуҳрий Дональд Трампнинг сўзларини дарҳол танқид қилиб, уларни Яқин Шарқдаги “хаос учун рецепт” деб атади.

“Биз буни минтақадаги тартибсизлик ва кескинликнинг рецепти деб биламиз. Ғазо секторидаги халқимиз бу режаларнинг амалга ошишига йўл қўймайди. Аслида халқимизга босқин ва тажовузга барҳам бериш керак, уларни ўз юртидан ҳайдаб чиқариш эмас”, деди Самми Абу Зуҳрий. 

Маълумот учун, Нетаньяху 20 январда Дональд Трамп ҳокимиятга қайтганидан кейин Оқ уйга таклиф қилинган биринчи хорижий етакчи бўлди, бу Исроил ва АҚШ ўртасидаги бузилмас иттифоқ рамзидир.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Исроил Оқ уй Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг